АсосийDunyo

​Калифорния мактабларидан бирида бўлган отишмада 2 киши ҳалок бўлди (Видео)

'​Калифорния мактабларидан бирида бўлган отишмада 2 киши ҳалок бўлди (Видео)'ning rasmi

АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Бернардо шаҳридаги мактаблардан бирида бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Шу билан бирга икки нафар ўқувчи ҳам жабрланиб, касалхонага ётқизилди.

Полиция берган маълумотга кўра, қуролланган эркак мазкур мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган рафиқаси синфлардан бирида дарс ўтаётганда кириб, аввал рафиқасига қарата ўқ узган, кейин ўз жонига қасд қилган. Айни пайтда мактаб ёпилиб, вазиятга ойдинлик киритилмоқда.


Бошқа янгиликлар