АсосийDunyo

​Олимлар семизликнинг асосий сабабини аниқлади

'​Олимлар семизликнинг асосий сабабини аниқлади'ning rasmi

АҚШлик бир гуруҳ мутахассислар инсоннинг семириб кетишига организмда тоза сувнинг етишмаслиги сабаб бўлишини аниқлашди, деб хабар берди Newinform.com нашри.

Мутахассислар семиришга тўйиб овқат ейиш сабаб бўлолмаслигини маълум қилишди. Ўтказилган тадқиқот натижасида семириб кетган одамлар керакли миқдорда сув ичмасликлари маълум бўлди. Гап шарбатлар, газли сув ва бошқа салқин ичимликлар ҳақида эмас, газсиз, тоза сув ҳақида кетмоқда. Инсон кун давомида икки литр тоза сув истеъмол қилиши лозим.

Мазкур тадқиқотда ёши 64 га тўлмаган 10 минг нафар одам иштирок этди. Тадқиқот сўнггида семириб кетган одамлар тоза сувни кам истеъмол қилгани маълум бўлди.

Мунтазам гипогидратация тана вазнининг ошишига сабаб бўлади. Семиришнинг олдини олиш учун кўпроқ тоза сув ичиш лозим.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар