Украинанинг Тернополь шаҳридаги Т.Шевченко хиёбонига кириш жойидаги Степан Бандера атаб ўрнатилган ёдгорликни таъмирлаш вақтида инсон жасади қолдиқлари аниқланди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Бу топилма ҳақида иш бошқарувчи полицияга хабар берди. Воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи ва қутқарувчилар етиб келди. Улар жасад қолдиқлари икки кишига тегишли эканлигини аниқлади. Жасад қолдиқлари ёнидан 1849 йил тамғаси босилган пойафзал топилди. Жасадлар XIX асрга тегишли деган тахмин илгари сурилди. Суяклар суд-тиббиёт экспертизасига юборилди. Тергов ўлим сабаблари ва жасадларнинг қандай қилиб, хиёбонга келиб қолиш сабабларини аниқламоқда.






