АсосийJamiyat

​Шавкат Мирзиёев Миср Прeзидeнтига ҳамдардлик мактуби йўллади

'​Шавкат Мирзиёев Миср Прeзидeнтига ҳамдардлик мактуби йўллади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисига Танта ва Искандария шаҳарларида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари Миср Президенти, Миср халқи ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларга тез фурсатларда шифо топишларини тилади.

Бошқа янгиликлар