АсосийDunyo

​WhatsApp шифокор-талабага туғруқни қабул қилишда ёрдам берди

'​WhatsApp шифокор-талабага туғруқни қабул қилишда ёрдам берди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг тиббиёт коллежи талабаси бўлган Випин Кхадсе (Vipin Khadse) тажрибали ҳамкасбларининг маслаҳати билан WhatsApp орқали поездда туғруқни қабул қилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

7 апрель куни Аҳмадобод — Пури йўналишида кетаётган поездда ҳомиладор аёлни тўлғоқ тутди. Проводниклар поездда профессионал тиббиёт ходими бўлмаганлиги туфайли 24 ёшли Кхадседан туғруқни қабул қилишни илтимос қилишди, аммо Кхадсе аввалига бунга рози бўлмади, бошқа шифокор йўқлигини кўргач, аёлга ёрдам берди. Унинг ёнида айрим тиббий ускуналар бор эди. Кхадсе ўзига ишонмай, мессенжер орқали дўстлари билан боғланди. Янги туғилган чақалоқ нафас олмагани туфайли унга сунъий нафас берди.

Поезд манзилга етиб келгач, аёл шифокорлар қўлига топширилди. Аёлнинг яқин қариндошлари Кхадсега миннатдорчилик сифатида 101 рупия суюнчи пули беришди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар