АсосийJamiyat

​Насиба Мақсудова ҳаёт бўлганида бугун 69 ёшни қарши олган бўларди...

'​Насиба Мақсудова ҳаёт бўлганида бугун 69 ёшни қарши олган бўларди...'ning rasmi

8 февраль куни олий тоифали сухандон, Ўзбекистон телевидениеси ривожига катта ҳисса қўшган ижодкор Насиба Мақсудова инсультни бошдан кечириши оқибатида вафот этди. Бугун, 12 апрель куни Насиба Мақсудова ҳаёт бўлганида 69 ёшни қарши олган бўларди.

Телебошловчи Анвар Азимов ҳамкасби ҳамда устозини хотирлади.

“Инсон умри яшалган йиллар билан эмас, қилинган ишлар билан ўлчанади, дейишади. Бугун устозим Насиба Мақсудова ҳаёт бўлганларида 69 ёшга кирган бўлардилар! Болалигимда Насиба опанинг чиқишларини кўриб катта бўлганман, айниқса ‘Ассалом, Ўзбекистон’ кўрсатувида уларнинг чиқишлари ва экран орқали мен билан гаплашишлари хотирамда қолган. Лекин тасаввур қилмаган эканман, йиллар ўтиб шу кўрсатувда ўзим ҳам бошловчилик қилишимни ҳамда Насиба

Мақсудовадек устоз билан бирга ишлашимни. Устоз ҳали 10-15 йил ‘Дийдор ширин’ни бирга олиб борамиз, дердилар. Аммо, ўлим ҳақ дейишади. Улар яратган мактаб ва бошлаган ишларини давом эттириш эса биз шогирдлар олдидаги катта бурчдир! Устоз, оҳиратингиз обод, ётган жойингиз жаннатдан бўлсин! Сизнинг нурли сиймойингиз бизнинг қалбимизда абадий яшайди”,—деб ёзади Анвар Азимов Instagram`даги саҳифасида.

Телебошловчи бундан бир йил аввал 2016 йил 12 апрель куни Насиба Мақсудова билан тушган суратини ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирди.

    Бошқа янгиликлар