Европа Чемпионлар лигаси чорак финал илк ўйинида “Реал Мадрид” жамоаси сафарда “Бавария” меҳмони бўлди.
Анчагина қизиқарли кечган ўйинда мадридликлар 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди. Дастлаб Артуро Видаль 25-дақиқада ҳисобни очди. Чилилик футболчи кейинроқ пенальтидан гол ура олмади.
47-дақиқада Криштиану Роналду мувозанатни тиклади. 61-дақиқага келиб Мартинес иккинчи сариқ карточкани олди ва майдонни тарк этди.
Бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган “Реал” бу устунликни голга айлантирди. 77-дақиқада яна Роналду катта саҳнага чиқди.
Бавария – Реал Мадрид 1:2 (1:0)
Голлар: 1:0 – 25 Видаль, 1:1 – 47 Роналду, 1:2 – 77 Роналду.
Бавария – Нойер, Мартинес, Алаба, Боатенг, Лам, Алькантара, Рибери (Дуглас Коста, 67), Хаби Алонсо (Бернат, 64), Видаль, Роббен, Мюллер (Коман, 81).
Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Начо, Марсело, Рамос, Кроос, Модрич (Ковачич, 90), Каземиро, Бэйл (Асенсио, 59), Бензема (Хамес, 83), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Кроос (44), Карвахаль (45), Хаби Алонсо (47), Мартинес (58), Видаль (90).
Четлатиш: Мартинес (61).