2017 йил 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари Бўритош Мустафоев вафот этди.
Бўритош Мустафоев оқил ва олийжаноб, Ватанни самимий севадиган ва халқи учун жонкуяр инсон эди. У мамлакатимизда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга, ҳуқуқ тизимининг шаклланиши ва ривожланишига катта ҳисса қўшган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди жамоаси Бўритош Мустафоевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдарлик билдиради.






