Бирлашган миллатлар ташкилотининг Австрия пойтахти Вена шаҳрида жойлашган биноси ёнида Шарқнинг тўрт нафар буюк алломаси ҳайкали қад ростлади. Бу ҳақда “Shov-shuv.uz” хабар бермоқда.
Муҳташам бино ёнида Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Умар Ҳайём, Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё Ар-Розийларнинг ҳайкали ўрнатилди.






