1

​2017-2018 йилларда Чилонзор туманидаги барча йўллар тўлиқ таъмирланади

ЖАМИЯТ 13.04.2017, 11:16
Теглар: Авто, Тошкент
​2017-2018 йилларда Чилонзор туманидаги барча йўллар тўлиқ таъмирланади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги ички йўлларни таъмирлаш лойиҳаси билан танишди. Лойиҳага кўра 2017-2018 йилларда тумандаги барча ички йўллар тўлиқ таъмирланади, дея хабар беради ЎзА.

Давлатимиз раҳбари лойиҳа билан танишар экан, йўлларнинг сифати ва замонавийлигига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Катта бино ва иншоотлар, бозор ҳудудларига яқин масофаларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари етишмаслиги муайян ноқулайликлар туғдираётганлигини кўрсатмоқда. Президентимизга катта бино ва иншоотлар олдида махсус автотураржойлар лойиҳаси ҳақида ахборот берилди.

Унга кўра бинолар ёнида автомобиллар учун мўлжалланган уч ва тўрт қаватли автотураржойлар қурилиши режалаштирилган. Бу йўллардаги тирбандликларнинг олдини олиш, ҳайдовчилар ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Президентимиз йўлларни яхшилаш билан бирга, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини ҳам замонавий талаблар даражасида бунёд этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1