Дубай – сайёҳлар учун ҳақиқий жаннат ҳисобланади, деб хабар беради Onedio.ru нашри.
Бу ерда шоппингни амалга ошириш, меъморчилик мажмуалари ва осмонўпар биноларни томоша қилиш имконияти мавжуд. Шу билан бирга Дубайда энг улкан гулзор ва дунёдаги энг катта аквариум бор. Дубай ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз, қуйидаги маълумотлар билан танишинг!
1. Маҳаллий аҳоли Дубай аҳлининг 20 фоизини ташкил этади.
2. 1991 йилда Дубайда ягона осмонўпар бино мавжуд бўлган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 400 тадан ошган.
3. Дубайда ҳукумат ҳар бир килограмм вазн йўқотган одамга 2 граммдан олтин беради!
4. Дубайда уйга пицца буюртма қилиш учун музлаткичга ёпиштириб қўйилган оҳанрабо (магнит)ни босиш кифоя.
5. Дубайда полициячилар Lamorghini, Ferrari ва Bently автомобилларида юришади. Чунки мазкур автомобилларда улардан қочган одамни қувиб етиш осон бўлади.
6. Автомобиль рақами бу ерда машина эгасининг амали, унвони ҳақида маълумот беради. Рақамларни 14 миллион доллардан ортиқ маблағга сотиб олиш мумкин. Бир хонали сонлардан иборат автомобиль рақамлари жуда қиммат туради. Иккинчи ўринни икки хонали сонлардан иборат рақамлар эгаллайди.
7. Бу ерда баъзи бир банкоматлардан олтин олиш мумкин.
8. Дубай ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисмини 22 миллиард доллар даромад келтирувчи маҳаллий аэропорт таъминлайди.
9. Дубайда 4 645 152 квадрат метрни ташкил этувчи, иқлими назорат остида бўлган “шаҳар ичида шаҳар” қурилмоқда.
10. Дубайда минглаб энг зўр, сўнгги русумдаги автомобиллар шунчаки кўчаларга ташлаб кетилади.
11. Дубайда қонун томонидан тақиқланганлигига қарамай, экзотик ҳайвонларни боқиш урфга кирган.