1

​Абдулазиз Комилов Франция ташқи ишлар вазири билан учрашди

ЖАМИЯТ 15.04.2017, 12:48
Теглар: ТИВ
​Абдулазиз Комилов Франция ташқи ишлар вазири билан учрашди

2017 йилнинг 15 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Франция Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

2017 йилнинг 29 март куни Парижда бўлиб ўтган икки томонлама музокараларнинг давоми сифатида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Франция муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди ҳамда минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этилганидек, 2017 2018-йиллар учун имзоланган вазирликлараро Ҳамкорлик дастури Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни тизимли асосда ривожлантириш ва мустаҳкамлашга имкон яратади.

Суҳбат давомида вазирлар томонидан 2017 2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида ўзаро алоқаларни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, июнь ойининг бошига мўлжалланган «МEДEФ Интернешнл» француз корхоналари ҳаракати етакчилигидаги ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи муваффақиятли якун топишидан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда Франция Элчиси Виолен Биет де Вилмор иштирок этди.

Шарҳлар

Ўзбекистон ТИВ 35 кишини ҳалок қилган Афғонистондаги портлаш юзасидан баёнот берди

01.12.2022, 08:37

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Саманган провинциясида содир бўлган террорчилик хуружи юзасидан баёнот берди.Баёнотда Айбак шаҳридаги асосан ёшлар қурбон бўлган портлаш кескин қораланган. Шунингдек, бундай...
Қозоғистондаги воқеалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди

05.01.2022, 20:52

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеалар юзасидан қуйидагича баёнот берди."Биродар Қозоғистонда кечаётган воқеалар Ўзбекистон томонидан хавотир билан қабул қилиниб, ушбу мамлакатдаги вазият ривожи диққат...
Ташқи ишлар вазири: "АҚШ бизга 5 миллион дозадан ортиқ вакцинани беғараз тақдим этганидан миннатдормиз"

03.10.2021, 17:26

2021 йилнинг 3-октабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ...
Ўзбекистон делегацияси Афғонистон масалалари бўйича Ташқи ишлар вазирлари кенгашида иштирок этади

27.09.2021, 10:33

Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари  Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.Мазкур тадбирда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1