АсосийJamiyat

​Тошкентда талабга жавоб бермайдиган гаражлар ўрнини кўпқаватли автотураргоҳлар эгаллайди

'​Тошкентда талабга жавоб бермайдиган гаражлар ўрнини кўпқаватли автотураргоҳлар эгаллайди 'ning rasmi

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимиятида пойтахт ҳудудида автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга келтиришга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда Тошкент шаҳар ҳокимининг пойтахт туманлари ҳудудида автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга келтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори regulation.gov.uz порталига муҳокамага қўйилгани маълум қилинди.

Ҳокимнинг Қарори маҳалла фуқароларига шароит яратиш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, мавжуд тирбандликларни олдини олиш, мавзелар кесимида “Замонавий маҳалла” намунавий лойиҳаси асосида қурилиш ва кенг кўламли ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, шунингдек шаҳарсозлик қоидалари ва санитар нормалари талабларига жавоб бермайдиган автомототранспорт воситаларини сақлаш қурилмаларини бузилиши ҳисобига кўп қаватли автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини қуриш мақсадида қабул қилиниши кўзда тутилган.

Шаҳар архитектори Саъдулла Мухторхўжаевнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳридаги оддий гаражлар ўрнини 2020 йилгача 2-3 ва 6 қаватли автотураргоҳлар эгаллайди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ушбу Қарори юзасидан ҳар бир истаган фуқаро ўз таклиф ва мулоҳазаларини қуйидаги ҳавола орқали қолдириши мумкин.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун тадбиркорлар таклиф қилинмоқда.

Маълумот берилишича, кўп қавватли автотураргоҳлар қуриш имконияти бўлмаган жойларда очиқ автотураргоҳлар қурилади ва улар кўпқаватлилардан фарқли равишда бепул бўлади.

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида 2014 йил 31 декабр ҳолатига автомототранспорт воситалари сони 353.912 тани ташкил қилганини, 2017 йил 1 март ҳолатига 420.105тани ташкил қилиб, 66.193тага кўпайган. Шу сабабли, мавзелар ва маҳаллаларда автомототранспорт воситаларини тунаш билан боғлиқ жиноятлар сони ортиб бораётганлиги, шунингдек шаҳарда жами 142та тўйхоналар ва 57та супермаркетлар (гипермаркетлар) фаолият юритиб келиб, уларнинг баъзиларида автомототранспорт воситаларини сақлаш жойлари мижозлар автомототранспорт воситалари сонига етарли миқдорда ташкил этилмаганлиги оқибатида тирбандликлар вужудга келиб, фуқароларга ноқулайликлар туғдирмоқда.

Мазкур Қарор муҳокамаси 2017 йилнинг 14 дан 29 апрелгача муҳокама қилинади.

Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида шаҳарсозлик қоидалари ва санитар нормалари талабларига жавоб бермайдиган автомототранспорт воситаларини сақлаш қурилмаларини бузилиши ҳисобига кўп қаватли автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини қуриш тўғрисидаги Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва “Маҳалла” ҳайрия жамғарма фонди Тошкент шаҳар бўлимининг таклифлари маъқулланди.

Қарорга кўра, шаҳарсозлик қоидалари ва санитар нормалари талабларига жавоб бермайдиган автомототранспорт воситаларини сақлаш қурилмаларини ўрганиш ва аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича иловага мувофиқ ишчи гуруҳини тузиш намунавий таркиби тасдиқланди.

Туман ҳокимликлари, Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (С.Мухтарходжаев), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ.Расулов), Тошкент шаҳар ИИББ (Б.Курбанов), “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими (А.Ғуломов) билан ҳамкорликда:

кўп қаватли автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини қуриш ихтиёрини билдирган тадбикорлик субъектларини мурожаати ва лойиҳаларини инобатга олиб, улар томонидан таклиф этилаётган лойиҳани амалга ошириш ҳудудидаги шаҳарсозлик қоидалари ва санитар нормалари талабларига жавоб бермайдиган автомототранспорт воситаларини сақлаш қурилмаларини ўрганиш ва аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича иловага мувофиқ ишчи гуруҳлари тузилади.

Ишчи гуруҳларга туманлар ҳудудида жойлашган автомототранспорт сақлаш қурилмаларини босқичма-босқич олдириб, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига жавоб берадиган биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўлган кўп қаватли автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини қуриш учун таклифлар киритиш профилактика инспекторлари ва барча туман ҳокимиятлари қошидаги гаражларни рўйҳатга олиш унитар корхоналари раҳбарлари билан биргаликда ишчи гурҳ аъзоларига бириктирилган турар жой мавзелари ва маҳаллаларда автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини мониторингини ўтказиб, қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаб, бартараф этиш вазифалари юкланади.

2017 йилнинг 31 декабр кунига қадар йўллардаги тирбандликларни бартараф этиш, аҳолига хизмат кўрсатишда янада қулайликлар яратиш мақсадида, туманлар ҳудудларида жойлашган савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет) ва тўйхоналар ён атрофидаги ҳудудларда автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини ташкил қилиш бўйича ўрнатилган тартибда тегишли чоралари кўрилади.

Қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Б.Рахмонов, Ш.Абраров ва туман ҳокимлари зиммаларига юклатилди.

Бошқа янгиликлар