1

​Оҳангаронда 2 нафар босқинчи ёлғиз яшовчи қизнинг уйига бостириб кириб, тан жароҳати етказди

ЖАМИЯТ 15.04.2017, 12:52
Теглар: Жиноят
​Оҳангаронда 2 нафар босқинчи ёлғиз яшовчи қизнинг уйига бостириб кириб, тан жароҳати етказди

Оҳангарон тумани ИИБ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, тунда икки нафар номаълум шахслар, ўзганинг мулкини босқинчилик йўли билан талон-тарож қилиш мақсадида, юзларига ниқоб кийиб, қўлларига қўлқоп тақиб, Оҳангарон тумани, Убайд қишлоғида яшовчи 1992 йилда туғилган аёлнинг хонадонига кириш эшигини бузиб кириб, уни уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказиб, қўл-оёқлари ҳамда оғзини ўзлари олиб келган скотч билан боғлаб, уйидаги дазмолни қиздириб, танасига босиб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, уйда мавжуд бўлган 600.000 сўм миқдордаги нақд пулларни ва “SAMSUNG” ҳамда “NOKIA” русумли телефонларини, босқинчилик йўли билан эгаллаб олиб, жиноят содир этган жойидан яширинишган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу босқинчилик жиноятини жабрланувчининг яқин таниши А.Фарҳод уюштирганлиги аниқланди. У ўзининг моддий томондан 1. 000.000 сўм миқдорда қарздор бўлган таниши Х.Азизга хонадон эгасининг уйда бир ўзи яшашлигини, уйида 5-6 миллион сўм миқдордаги пул маблағини сақлашини, ундан ташқари 2-3 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ҳам йиғиб қўйганлигини маълум қилиб, уни жиноят содир этишга қизиқтирган. Унга хонадонни кўрсатиб, қандай кириши ва пул қаерда сақланиши ҳақида аниқ маълумотлар берган.

Қарзидан воз кечиши ҳамда А.Фарҳод маълум қилган катта миқдордаги пул маблағларини қўлга киритиш истаги Х.Азизни тинч қўймади, ўртоғи И.Озоджонни бу ишни биргаликда амалга оширишга ундаган.

Ўзининг ҳис-туйғуларини бошқара олмаган ҳамда осон ва мўмай даромад орттириш пайида бўлган бу кимсалар энди қонун олдида жавоб беришади.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1