1

​Ўзбекистонлик актриса Феруза Саидова Қирғизистоннинг “Ак илбирс-2017” Миллий мукофотини қўлга киритди

ЖАМИЯТ 17.04.2017, 09:51
​Ўзбекистонлик актриса Феруза Саидова Қирғизистоннинг “Ак илбирс-2017” Миллий мукофотини қўлга киритди

Қирғизистоннинг “Ак илбирс-2017” Миллий мукофотига режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Ҳазонрезги” фильми 3 номинацияда номзод сифатида кўрсатилгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

14 апрель куни Бишкекда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мазкур фильмдаги бош ролни гавдалантирган актриса Феруза Саидова “Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси” деб топилди. Бу ҳақда фильм оператори Азизбек Арзикулов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берди.

Мазкур номинацияда актриса билан Тожикистон ва Қозоғистонлик актрисаларнинг номзоди қўйилганди.

Эслатиб ўтамиз, “Ҳазонрезги” “Марказий Осиёнинг энг яхши фильми”, “Марказий Осиёнинг энг яхши актёри», “Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси”.

Фурсатдан фойдаланиб, фильм ижодкорлари ҳамда актриса Феруза Саидовани мазкур ғалаба билан муборакбод этамиз!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1