Фарғона шаҳрида Янги аср кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, уйи олдида кетаётган вақтида давлат рақами ва ранги аниқланмаган “Дамас” русумли автомашина келиб тўхтаб, ундан номаълум шахс тушиб унинг қўлидан планшетини тортиб олиб, автомашинасига ўтириб воқеа жойидан қочиб кетганлиги ҳақида маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖК-нинг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор–қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Андижон шаҳрида яшовчи, 1999 йилда ва 1993 йилда туғилган икки нафар йигит ҳамда Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи 1994 йилда туғилган қиз содир этгани аниқланиб, қўлга олиндилар.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Ҳали ҳаётнинг оқу қорасини татиб улгурмаган, бировнинг мулкига кўз олайтирган бу учовлон умрининг энг навқирон, гўзал даврини темир панжара ортида ўтказадиган бўлишди.