2017 йилнинг 18 апрел куни соат 4:04 да республикамизнинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилди.
Зилзиланинг эпимаркази Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида 507 км узоқликда Афғонистон ҳудуди Ҳиндукуш тоғларига тўғри келади. Эпицентрда қайд этилган зилзила магнитудаси М=5,8 ни ташкил этди.

“Тошкент” сейсмостанциясининг берган маълумотига кўра, Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкент шаҳрида 2 баллга яқин, Наманган вилоятида 2 баллдан камроқни ташкил этади.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик аниқланмаган. Зилзила оқибатида жабрланиш ва талофатлар кузатилмади.






