1

​Тошкентлик куёвнинг кортежи бутун Ўзбекистонни ҳайратга солмоқда(Фото)

ЖАМИЯТ 18.04.2017, 15:13
Теглар: Авто, Фото, Тўй, Келин
​Тошкентлик куёвнинг кортежи бутун Ўзбекистонни ҳайратга солмоқда(Фото)

Шу кунларда Тошкент шаҳрида ғаройиб бир воқеа рўй берди — келинни олиб кетиш учун куёв бола 10та оғир юк машинасидан иборат кортежда келди, деб хабар қилмоқда “Спутник” нашри.

Ўзбекистонлик куёвлар ва уларнинг жўралари хаёлга келмаган "қаҳрамонликларга" ўчлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу пайтга қадар куёвлар келинни олиб кетиш учун қандай кортежларда келмаган дейсиз? "Мерседес Гелендваген"лар, "Порше"лар, "Феррари"лар, "Лимузин"лардан иборат қимматбаҳо кортежларга гувоҳ бўлган эдик. Ҳатто, чавандоз куёвжўралар куршовида келган "шаҳзодалар" ҳам бўлган эди, улар орасида. Аммо оғир юк машиналаридан иборат кортежга пойтахт аҳолиси илк бор дуч келди.

Бу ҳақда Интернетдаги "Водители Ташкента" гуруҳи аъзоларидан бири хабар қилган.

"Тўйбоп шарлар ва тасмалар билан безатилган 10та Mercedes Geländewagen ва 10та оғир юк машиналарига муносабатингиз қандай? Бугун Юнусобод бу томошадан роса завқланди, кортеж паровози гудокларидан келаётган унутилмас мусиқа ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади. Менга жуда ёқди", — деб таъкидлаган интернет фойдаланувчиси. Аммо интернет фойдаланувчилари орасида куёвни олифтагарчилик учун койиганлар ҳам топилди. Куёв бу кортеж учун пулни қаёқдан олганига қизиққанлар ҳам топилди. "Нима учун бизнинг одамлар мана шунақа томошаларга устамон бўладилар-а? Кимга қарама пул йўқ, иш йўқлигидан, маош камлигидан нолиган. Мана шунақа тўйларни ташкиллаштиришга улар пулни қаердан олишар экан?", — деб ёзган фойдаланувчилардан бири

"Бундай тренд бизга урф бўлишидан худо асрасин. Битта тўйнинг ўзига ҳам бизда битта квартиранинг пули кетади", — деб таъкидлаган яна бир фойдаланувчи.

Пост муаллифининг ёзишича, куёвжўра дальнобойшик бўлгани учун, келинни олиб кетиш учун мана шундай антиқа кортежда келган.


"Гап йўқ, тасанно, куёв бола!!! Куёвнинг дальнобойшик жўраларига ҳам гап йўқ — қўллаб-қувватлаганлари учун! Супер ташаббус! Ҳақиқий биродарлик мана шундай бўпти!", — дея ҳайратини яширмаган яна бир фойдаланувчи.

Ўзбекистонликларнинг яна бир қисми эса ярим ҳазил тарзида никоҳ тўйи кўчаларда тирбандлик ҳосил қилиш учун бир баҳона бўлмаслиги кераклигини айтиб ўтишган. "Танкчи уйлангудек бўлса-чи? Ёки ахлат ташувчи машина ҳайдовчиси?", — деб қайд этган тошкентлик бир фойдаланувчи. "Танк қўшинлари генералларидан бири ўғлини уйлагудек бўлса, нималар бўлишини тасаввур қилишдан қўрқяпман", — деб ёзган яна бир фойдаланувчи.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1