АсосийJamiyat

​Шавкат Мирзиёев Туркия Прeзидeнтига мактуб йўллади

'​Шавкат Мирзиёев Туркия Прeзидeнтига мактуб йўллади'ning rasmi

18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййип Эрдоғанни 16 апрел куни бўлиб ўтган референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади.

Ўзбекистон Президенти мамлакатларимиз орасида ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган яқин ҳамкорлик муносабатлари тобора фаоллашиб бораётганидан мамнунлигини таъкидлади ва қардош ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги дўстона алоқалар яқин истиқболда сифат жиҳатдан янги поғонага кўтарилишига ишонч билдирди.

Шавкат Мирзиёев Туркия Президентига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятида янги зафарлар, қардош Туркия халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар