1

​Андижон шаҳрида 21 ёшли талаба даволаш ва диагностика марказини очди (Фото)

ЖАМИЯТ 19.04.2017, 16:57
Теглар: Ўзбекистон, Андижон
​Андижон шаҳрида 21 ёшли талаба даволаш ва диагностика марказини очди (Фото)

Андижон шаҳрида “Fetus medicine” даволаш ва диагностика маркази иш бошлади. “Medikal-Andijan” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган ушбу марказда хотин-қизларга гинекология, дерматология, физиотерапия, УЗИ, ЭКГ, қонва сийдик тахлиллари бўйича хизмат турлари таклиф этилади. 26 нафар малакали шифокор ва ҳамширалар фаолият кўрсатаётган ушбу масканда беморлар стационар ва амбулатор шароитида даволанишлари мумкин.

1 миллиард 125 миллион сўм маблағ эвазига бунёд бўлган муассасада бошқа турдош марказлардан фарқ қилувчи жиҳатлар жуда кўп. Масалан, кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ва ногирон фарзандни тарбиялаётган оналарга бепул хизмат кўрсатилади. Энг сўнгги русумдаги ва жаҳоннинг тиббиёт соҳасидаги техник воситалар ишлаб чиқаришда етакчи мамлакатлар бўлмиш Хитой ва Корея давлатларида ишлаб чиқарилган техник тиббий воситалар тўғри, аниқ ташхис қўйиш ва даволаш имконини беради. Беморлар бепул нонушта, маслаҳат ва бошқа хизмат турларидан фойдаланиш имконига ҳам эгалар.

-Стационар усулда даволаниш учун 17 ўринли махсус хоналар мавжуд бўлиб, уларда барча шароитлар мужассам,-дейди бош шифокор Маликахон Ҳасанова. –Бу ерда нафақат, даволаниш, балки, меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиш учун алоҳида хоналар ҳам ташкил этилган. Энг муҳими, хоналар шу тарзда таъмирландики, унда мижозлар ўзларини касалхонада эмас, балки меҳмонхонада ётгандек тасаввур этадилар. Бу эса уларнинг тезроқ даволанишларига руҳан кўмак беради.

Андижон давлат тиббиёт институтининг иккинчи босқич талабаси, 21 ёшли Жасурбек Қўчқоров раҳбарлигидаги ушбу жамоа ўз фаолиятини хайрли ишларга йўналтиришни режалаштирганлар.

Муассаса фаолиятининг илк кунида Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи беш нафар болажонларнинг суннат тўйларини ташкиллаштириб берди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Андижонда ака-укани уриб кетиб, улардан бирининг ўлимига сабабчи бўлган ЙПХ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда (видео)

10.08.2023, 20:43

Ижтимоий тармоқда “Асака туманида ЙҲХБ ходими томонидан 2 нафар шахсга нисбатан йўл транспорт ҳодисаси содир этилсада, жазо муқаррарлиги таъминланмаганлиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Хабарга кўра, Асакада...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1