Европа Лигаси чорак финал жавоб ўйинида “Лион” сафарда “Бешиктош” футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди.
Муросасиз ва курашларга бой кечган ўйинда турклияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлабки ўйинда “Лион” ҳудди шундай ҳисобда зафар қучгани сабабли қўшимча таймлар бўлди.
Унда ҳам ғолиб аниқланмади ва “Лион” “футбол лотареяси”да муваффақиятга эришди ҳамда ярим финалга чиқди. Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" мусобақанинг 1/2 финал босқичига чиққани ҳақида хабар берилганди.
Бешиктош Туркия – Лион Франция 2:1 (1:1, 1:0, 0:0, 0:0),
Голлар: 1:0 – 27 Талиска, 1:1 – 34 Ляказетт, 2:1 – 58 Талиска.
Пенальтилар серияси: 6:7
Бешиктош – Фабрисио, Митрович, Адриано (Бек, 77), Генюль, Тошич, Озъякуп (Уйсал, 94), Хатчинсон, Талиска, Куарежма (Арслан, 117), Бабел, Тосун.
Лион – Антони Лопеш, Нкулу, Морель (Рыбус, 120), Жалле, Диакаби, Толиссо, Гоналон, Вальбуэна, Тузар, Корне (Фекир, 77), Ляказетт (Геззаль, 90).
Огоҳлантиришлар: Адриано (29), Гоналон (32), Тошич (78), Генюль (118).
Дастлабки учрашув: 1:2.






