“Барселона” Мадридда “Реал”ни таслим қилди (Видео)

СПОРТ 24.04.2017, 08:18
Теглар: Футбол, Реал мадрид
“Барселона” Мадридда “Реал”ни таслим қилди (Видео)

Испания чемпионати 33-тури марказий ўйинида Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилди.

“Эл-Класико” мақомида ўтган учрашувда каталонияликлар 3:2 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 28-дақиқасижа Кахемиро ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Месси мувозанатни тиклади.

73-дақиқада Иван Ракитич “Барселона”ни олдинга олиб чиқди. 77-дақиқада эса “Реал” сардори Серхио Рамос майдондан четлатилди. Шунга қарамай, захирадан майдонга тушган Хамес Родригес 85-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин якунида Месси гол киритиб, принципиал рақиб устидан ғалабани ва жамоа учун муҳим 3 очкони тақдим қилди.

Реал Мадрид – Барселона 2:3

Голлар: 1:0 – 28 Каземиро, 1:1 – 33 Месси, 1:2 – 73 Ракитич, 2:2 – 85 Хамес, 2:3 – 90 Месси.

Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Начо, Марсело, Рамос, Кроос, Модрич, Каземиро (Ковачич, 70), Бэйл (Асенсио, 39), Бензема (Хамес, 82), Роналду.

Барселона – тер Стеген, Пике, Умтити, Альба, Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Пако Алькасер (Андре Гомеш, 70), Суарес, Месси.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (12), Умтити (39), Ковачич (81).

Четлатиш: Рамос (77).


Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Реал” Мбаппе бўйича янги шартнома тайёрламоқда

13.11.2021, 16:07

Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансфер ойнаси вақтида “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда RMS хабар берди. Қайд этилишича, “қироллик” клуби 22 ёшли франциялик футболчининг...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
Об-ҳаво: Тошкент
+9.97°
Валюта курси
11408.02
USD 16.79
12236.24
EUR -163.11
148.94
RUB 0.04
1