АсосийJamiyat

​Тошкентда аёл эридан 48 минг доллар ўғирлади

'​Тошкентда аёл эридан 48 минг доллар ўғирлади'ning rasmi

Тошкентлик эркак Қорақалпоғистонда командировкада бўлганида унинг рафиқаси уйдан 48 минг доллар ўғирлаб кетди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.

25 апрель куни Шайхонтоҳур тумани прокуратурасига келиб тушган шикоятга мувофиқ, 2015 йил 17–22 декабрь кунлари 1982 йили туғилган аёл ўз эрининг маблағларини олиб, уйни тарк этган.

Воқеа юзасидан ҳужжатлар ИИВ тергов бўлимига 2017 йил 25 апрелида тақдим этилган.

Ушбу воқеа юзасидан туман прокуратурасида жиноий иш қўзғатилди.

Бошқа янгиликлар