1

​Қорақалпоғистонда 12 жуфт келин-куёвнинг никоҳ ва 21 боланинг суннат тўйи бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 27.04.2017, 15:52
Теглар: Тўй
​Қорақалпоғистонда 12 жуфт келин-куёвнинг никоҳ ва 21 боланинг суннат тўйи бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги “Бек” тўйхонасида 12 жуфт келин-куёвнинг никоҳ ва 21 боланинг суннат тўйи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси У.Жалменов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш авлод ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда саховатпешалик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Амударё тумани хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда кам таъминланган оилалар фарзандларининг бахтли онлари байрамона нишонланди.

Тўйхонага ёр-ёр садолари остида кириб келган келин-куёвларга тантанали равишда никоҳ узуги ва гувоҳномалари, мебеллар жамланмаси сертификатлари, тўй болаларнинг ҳар бирига велосипед ва 1 миллион сўм маблағ қўйилган омонат дафтарчаси топширилди.

Келин-куёвлар ва тўй болаларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари, нуроний отахон ва онахонлар ёшларнинг бахтиёр ва фаровон яшаши, ҳаётда муносиб ўрин топиши, халқпарвар Президентимиз ва меҳр-мурувватли инсонларнинг соғ-саломат бўлишини тилаб дуо қилди.

Таниқли санъаткорлар ижросида куй-қўшиқлар янгради.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов сўзга чиқди

Шарҳлар

Самарқандда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди (видео)

01.10.2022, 14:39

Самарқанддаги тўйхонада яқинларининг қаровсизилиги сабаб йўқолган болакай, базмгоҳ атрофидаги 8 метрлик қудуққа тушиб кетганлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича,...
Тўй фожиага айланди: маросимга кетаётган куёв дарёга чўкиб кетди

20.07.2022, 09:30

Покистонда тўйда иштирок этиш учун келаётган меҳмонлар бўлган қайиқ чўкиб кетди, дея хориж ОАВга асосланиб ёзмоқда "Zamon.uz"Маълум қилинишича, камида 20 киши ҳалок бўлган. Улар аёллар...
Ўзбекистонда тўйларни 100 кишилик қилиб ўтказишга рухсат берилди

20.09.2021, 10:56

Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг йиғилишида Ўзбекистонда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай...
Актёр Азиз Умрзоқов уйланди

19.08.2019, 20:34

Актёр ва шоумен Азиз Умрзоқов 17 август куни оила қурди. Азиз ва Заринахоннинг никоҳ оқшоми пойтахтдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтди.
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1