2017 йил 21 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚваТҚКБга 1969 йил Тошкент шаҳрида туғилган вақтинча ишсиз фуқаро Шайхонтохур туманидаги маҳаллалардан бирида фаолият кўрсатаётган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари устидан ариза билан мурожаат қилиб, илова тарзида суҳбатлар ёзилган СD дискни тақдим қилган.
Маълум бўлишича, анча йил декрет таътилида бўлган иш сўраб борган аёлга ширкат раиси ҳозирда ҳаттоки коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида мутахассислар ҳам бўш иш ўринларини сўраб келаётганликларини важ қилиб, ишга қабул қилиш учун 200 АҚШ доллар миқдорида пул талаб қилган.
Ариза юзасидан шу куни соат 17:00 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Марказ-14, 9-уй олдида ўтказилган тадбир вақтида, ХУЖМШ раиси бўлган аёл 200 АҚШ долларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Шайҳонтоҳур туман прокуратурасига топширилди.
Яна бир шундай ҳолат Юнусобод туманида жойлашган ХУЖМШлардан бирида ҳам содир бўлди. 1985 йилда туғилган март ойида жазони ижро этиш муассасасидан 30% миқдорда даромаддан давлат фойдасига ундириш шарти билан “ахлоқ тузатиш ишлари” жазоси орқали озодликка чиққан фуқародан ширкат раиси ҳудди шу важларни келтириб, истисно тариқасида аризачининг шароитини инобатга олиб ишга қабул қилишини ва эвазига бирламчи 100 АҚШ доллари миқдорида, кейинчалик ҳар ой якуни бўйича қўшимча равишда маълум миқдорда пул беришини маълум қилган ва бўлиб ўтган сухбат ёзилган дискни тақдим қилган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга асосан ЎзР ЖПКнинг 224-моддаси билан қўлга олинди. Суриштирув ишлари давом этмоқда.