1

​Самарқандда иссиқлик манбаи тикланади

ЖАМИЯТ 28.04.2017, 13:35
Теглар: ​Самарқанд
​Самарқандда иссиқлик манбаи тикланади

Самарқанд вилояти “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси ва Финляндиянинг “FCG Desing and Engineering Ltd” компанияси вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида шаҳарда иссиқлик манбаини тиклаш юзасидан маълумот берилди, деб хабар беради Самарқанд вилояти ҳокимлиги расмий сайти.

2018-2022 йиллар давомида Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш, иссиқлик тизимларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича техник лойиҳа ишлаб чиқилган.

“ Кўп қаватли уйларнинг аксарият қисмида ички иссиқлик узатиш тармоқ ва ускуналари ишламаётганлиги сабабли “Иссиқлик манбаи” қуввати 40 фоизга тушиб қолган, - дейди Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари Ў.Абдуллаев. – Эндиликда қозонхоналардан бошлаб, аҳоли хонадонларигача бўлган барча жиҳозлар модернизация ва реконструкция қилинади. Марказлашган ҳолда иссиқлик энергияси билан таъминловчи 11 марказий иссиқлик узатувчи қозонхона, 26 та локал қозонхоналар шулар жумласидан”.

Шунингдек, яна 49 та кичик локал қозонхона қуриш, 146, 5 километр тармоқларни реконструя қилиш 853 та кўп қаватли уйларни ички иссиқлик узатиш тармоқларини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган. Мазкур ишлар учун жаҳон банкининг 88,3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағи сарфланади.

Шарҳлар

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди

02.05.2024, 16:46

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, инспектор машинани тўхтатган ва ҳайдовчидан...
Самарқандда "Сobalt" ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

01.05.2024, 14:46

Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган вояга етмаган 2009 йилда туғилган 8...
Самарқандда 31 ёшли аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган эркакни видеоларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15 минг АҚШ доллари талаб қилди (видео)

17.04.2023, 13:04

Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...
"Ресторан ишчиларидан тортиб ИИБ капитанигача..." Самарқандда блогер ичиб олиб "томоша" кўрсатди

14.02.2023, 13:35

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1