1

​Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан амалий учрашув ўтказди

ЖАМИЯТ 01.05.2017, 06:16
Теглар: Ўзбекистон, Қозоғистон, Шавкат Мирзиёев, Нурсултон Назарбоев
​Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан амалий учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни Жанубий Қозоғистон вилоятига ташриф буюрди ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан амалий учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик яхши қўшничилик, қардошлик ва ўзаро ҳурмат руҳида изчил ривожланмоқда. Ўзаро алоқалар барча соҳаларда фаоллашмоқда, деб ёзади ЎзА.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 22-23 март кунлари Қозоғистонга давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда янги саҳифалар очди. Ушбу ташриф чоғида имзоланган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда.

Жанубий Қозоғистон вилоятидаги учрашувда Президентимизнинг шу йил март ойида Қозоғистонга давлат ташрифи давомида мамлакатларимиз ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзаро учрашувлар мунтазамлик касб этгани давлатлараро муносабатлар самарадорлигини янада оширишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

– Жорий йил март ойидаги Қозоғистонга ташрифимиздан сўнг ўзаро ҳамкорлигимизнинг барча йўналишлари бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқдик. Вазирлар ва ҳудудлар раҳбарларининг учрашувлари фаоллашди, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Нурсултон Назарбоев олдинги учрашувдан кейин мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар янада фаоллашганини қайд этди.

– Шу йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий алоқалар сезиларли даражада ошди. Транспорт-логистика, автосаноат соҳаларидаги ва ҳудудлараро ҳамкорликни алоҳида таъкидлаш жоиз. 2017 йилнинг дастлабки уч ойида ўзаро товар айирбошлаш 37 фоизга кўпайди, – деди Қозоғистон Президенти.

Президент Шавкат Мирзиёев Президент Нурсултон Назарбоевга бугунги учрашув учун самимий миннатдорлик билдирди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигидаги ижобий суръатлар барқарор сақланиши ва янада ривожланишига ишонч билдирдилар.

Шарҳлар

Қозоғистондан 120 дан ортиқ хорижлик чиқариб юборилди

18.03.2024, 12:51

Қозоғистондан 120 дан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилди, деб хабар берди Polisia.kz.“Мигрант” тадбири давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари беш кун давомида 10 мингдан ортиқ миграция қонунчилиги...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тошкентдан Кореяга борган қозоғистонликлар депортация қилингач, аэропортда қочиб кетди (видео)

01.04.2023, 11:02

Қозоғистоннинг депортация қилинган икки фуқароси Жанубий Кореяда қочиб кетди, деб хабар берди Tengrinews.kz. Маълумотни Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлаган.Қозоқларнинг қочиши ижтимоий тармоқлардан маълум...
Қозоғистонда 33 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган автобус тўхтаб қолди

03.02.2023, 10:42

Жорий йил 1 февраль куни соат 07:57 да Қозоғистоннинг Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида автобус Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида тўхтаб қолган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Жамбил...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1