Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон бундан бир неча йил аввал “Танҳогинам” қўшиғига ишланган клип маълум сабабларга кўра телеканалларда намойиш этилмагани ҳақида гапирди.
“‘Танҳогинам’. Бундан бир неча йил олдин 2 жаҳон уруши ва унда ҳалок бўлган Ўзбек Ота боболаримиз ҳақида клип олганимда ТВга беришмаганди. Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб жуда катта ижодий жамоа билан 3 ой меҳнат қилгандик, ўша пайт меҳнатга ачингандим. Худога шукур, бироз кейин бўлса-да тўғри иш қилганимни, хотира ўлмаслигини вақт кўрсатди. Тинч тотув ҳаётимиз учун миллионлаб аждодларимиз жони фидо бўлганини унутмаймиз!”,—деб ёзади Сардор Раҳимхон.