2014 йилнинг апрелидан буён Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 1 май мамлакатда “Фавворалар куни” сифатида кенг нишонланмоқда.
Тўрт йилдан буён май ойининг илк кунида Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман марказларидаги фавворалар атрофида халқ сайллари ўтказиб келинади.
Қуйида бугун пойтахтимизда ўтказиладиган “Фавворалар сайли” ўтказиладиган жойлар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
1-саҳна - Маърифат маркази ва Симпозиумлар саройи кириш қисмидаги фаввора
2-саҳна - Сайилгоҳ майдони ички қисмидаги фаввора
3-саҳна - “Болажон” истироҳат боғи фаввораси
4-саҳна - “International Тashkent” (собиқ “Интерконтинентал”) меҳмонхонаси кириш қисмидаги фаввора
5-саҳна - Хадра майдонида янги қурилган фаввора ҳамда Цирк биносига кириш қисмидаги фаввора
6-саҳна - Мирзо Улуғбек истироҳат боғи кириш қисмидаги фаввора
7-саҳна - Бобур кўчаси Енгилсаноат уюшмаси олд кириш қисмидаги фаввора
8-саҳна - “Истиқлол” санъат саройи олд майдонидаги фаввора
9-саҳна - Алишер Навоий театри кириш қисмидаги фаввора
10-саҳна - Мустақиллик майдони Мотамсаро она хайкали орқа қисмидаги фаввора
11-саҳна - “Локомотив” маданият ва истироҳат боғи
12-саҳна - Тошкент ахборот технологиялари университети ҳудуди
13-саҳна - Тошкент иригация ва милорация институти ҳудуди
14-саҳна - Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳудуди
Тадбирлар доирасида кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари ҳамда томоша гуруҳлари иштирок этади.
Шунингдек, тадбирлар бўлиб ўтадиган жойларда китоб савдолари ташкил этилиб, болажонлар учун турли аттракционлар ташкил этилди.