1

​Тошкентга Шомаҳмудовлар оиласининг ҳайкали қайтарилмоқда (ФОТО)

ЖАМИЯТ 01.05.2017, 17:27
Теглар: Фото, Тошкент
​Тошкентга Шомаҳмудовлар оиласининг ҳайкали қайтарилмоқда (ФОТО)

Иккинчи жаҳон уруши йилларида 15 нафар етим болаларни ўз паноҳига олган Шомаҳмудовлар оиласига қўйилган ҳайкал Тошкент марказига қайтмоқда.

Ушбу маълумотни бизга ҳокимиятга манбалар тасдиқлади. Уларнинг маълумотларига кўра, ҳайкални “Халқлар дўстлиги” боғига (собиқ Бобур) ўрнатиш режалаштирилган. "Водители Ташкента" телеграм-каналида ҳайкал олиб ўтилаётгани акс этган суратлар пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов оиласининг ҳайкали ўзбек халқининг меҳр-муруввати тимсолига айланган бўлиб, 2008 йилнинг апрелида ўз жойидан кўчирилиб, Тошкент шаҳрига кираверишда ўрнатилганди.

Шомаҳмудовлар оиласини акс эттирган ҳайкалтарошлик композицияси 1982 йилнинг 26 май куни Халқлар дўстлиги саройи қаршисида очилган эди. Ҳайкалтарош - Д.Рябичев, архитекторлар - Л.Адамов, С.Адилов.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1