АсосийJamiyat

​Ўзбекистонлик талаба халқаро танловнинг финал босқичига йўлланма олди

'​Ўзбекистонлик талаба халқаро танловнинг финал босқичига йўлланма олди'ning rasmi

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг тўртинчи курс талабаси Феруз Муяссаров “IT сайёраси – 2016/17” Х халқаро олимпиаданинг финал босқичига йўлланма олди.

“AT Consulting”, “1С”, “Cisco”, “Huawei”, “Inter Systems”, “Oracle” каби йирик халқаро компаниялар танлов ташкилотчилари ва ҳомийларидир, деб ёзади ЎзА.

Ҳар йили ўтказиладиган мазкур халқаро олимпиада бутун дунёда ахборот технологиялари соҳасида истеъдодли талабалар ва ёш мутахассисларни аниқлаш, қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бу етакчи халқаро IТ-компанияларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ, ўз билим ва кўникмасини янада бойитиш учун иштирокчиларга қулай имкониятдир.

Жорий йилда “IT сайёраси – 2016/17” Х халқаро олимпиаданинг саралаш босқичида 12 мамлакатдан 17 мингдан зиёд талаба ва IТ мутахассиси иштирок этди. Баллар ҳисоб-китоб қилингач, уларнинг бир ярим мингдан ортиғи иккинчи босқичга ўтди. Финал иштирокчиси бўлиш учун амалий вазифаларни бажариш, берилган топшириқ юзасидан ижодий ишлар бўйича энг яхши натижаларни кўрсатиш керак эди. Танловнинг 15 номинациясидан бирида ғолиб чиқишга даъвогарлик қилаётган 370 иштирокчи орасида Тошкент ахборот технологиялари университетининг тўртинчи курс талабаси Феруз Муяссаров ҳам бор.

“IT сайёраси – 2016/17” Х халқаро олимпиаданинг финал босқичи шу йил 2-5 июнь кунлари Сочи шаҳрида ўтказилади. Финал босқич дастурида мусобақалардан ташқари етакчи халқаро ахборот технологиялари компаниялари иштирокида маҳорат сабоқлари ва маърузалар тинглаш ҳам кўзда тутилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар