АсосийJamiyat

​Ички ишлар вазирлигининг қисқа ишонч телефон рақами ишга туширилди

'​Ички ишлар вазирлигининг қисқа ишонч телефон рақами ишга туширилди'ning rasmi

1 майдан эътиборан Ўзбекистон Республаси Ички ишлар вазирлигининг ягона қисқа 1102 ишонч телефон рақами тест режимида ишга туширилди. Фуқаролар мазкур телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилишлари мумкин. Бу ҳақда бугун Халқаро пресс клуб сессиясида Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов маълум қилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талабларига мувофиқ, Ички ишлар вазирлигининг Жисмоний-юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармаси ташкил этилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар