Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган “Атлетико”га қарши (3:0) кечган учрашувда хет-трик муаллифига айланди.
ЕЧЛнинг сўнгги уч ўйинида португалиялик ҳужумчи саккизта гол киритишга эришди (2 ва 3 мартта “Бавария”га, 3 та “Атлетико”га). Шундай қилиб, португалиялик футболчи ЕЧЛ плей-оффида кетма-кет икки бор хет-трик қайд этган илк футболчига айланди.
Бундан ташқари, Роналду ЕЧЛ ярим финалларида энг кўп гол киритган футболчи номига ҳам эга чиқди. Унинг ҳисобида ҳозирча 13 та гол бор ва Криштиану бу борада “Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Альфредо Ди Стефанони (11) ортда қолдирди.
Бундан ташқари, Роналду “Атлетико”га қарши кечган ўйинларда энг кўп гол урган футболчига айланди. Роналду Мадрид дербиларида умумий ҳисобда 21 гол киритган.