Озиб кетган Брэд Питтнинг сурати бир пайтнинг ўзида GQ журналининг турли учта муқовасида пайдо бўлади, деб хабар берди “Газета.ру” нашри.
Мазкур журнал учун фотосессия АҚШнинг миллий хиёбони ҳудудида бўлиб ўтди. Уни Райан Макгинли суратга олди. Саккиз кун давомида Бред Питт ва Макгинли “Оқ қум” қўриқхонасида, “Карлсбад ғорлари” ва “Эверглейдс” миллий хиёбонларида бўлишди. Актёрнинг табиат қўйнида тушган суратлари журналнинг ёзги сонлари муқовасини безайди. Шундан кейин нашр Бред Питтнинг Лос-Анжелес шаҳридаги уйида ундан интервью олди. Мазкур интервью актёрнинг Анжелина Жоли билан ажрашганидан кейинги илк интервьюсидир. У суҳбат давомида муҳаббат, йўқотиш, оталик ҳисси ва ҳар қандай вазиятда ҳам олға интилиш лозимлиги ҳақида сўз юритди.