Фарҳод ва Ширин дуэти продюсери, шоир Бобур Бобомурод журналист Жасур Ҳамроевнинг Facebook саҳифаси орқали интернет фойдаланувчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Мухлислардан бири “Ширин билан ўртангизда нима бор? Эшитишимча, у билан ишқий муносабатда экансиз?” дея савол берди.
“Атрофда айланаётган миш-мишларга эътибор бермаслик керак. Бу нарса одамларга керак эканки, гапиришади. Ўзим ҳақимдаги миш-мишларни кейинчалик эшитиб қоламан.
Одамларга ғийбат қилиш ёмон, миш-миш тарқатиш гуноҳ дейман.
Ширин кичкина қизча эди. Уни ҳеч ким танимас эди. Шу қизча юзага чиқди. Катта-катта давлат тадбирларида иштирок этяпти. Стадионларни тўлдириб концерт беряпти. Олийгоҳларда таҳсил олди. Ҳаётда ўз ўрнини топяти. Нимага одамлар Ширин ҳақидаги мана шу гапларни гапирмайди?
Шунинг учун бундай гап-сўзларга эътибор бермаслик керак. Бу миш-мишлар биздан олдинги устозларда бўлмаганми? Навоий, Абдулла Орипов, Юлдуз Усмонова ёки Шерали Жўраев ҳақида миш-мишлар тарқалмаганми?”,—дейди Бобур Бобомурод бу саволга жавобан.