АсосийDunyo

​Facebook фойдаланувчилари сони 2 миллиард кишига яқинлашди

'​Facebook  фойдаланувчилари сони 2 миллиард кишига яқинлашди'ning rasmi

2017 йилнинг биринчи чорагида Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларининг сони 1,94 миллиард кишини ташкил этди.

Компания ҳисоботлари асосида берилган маълумотда ҳар ойда 1,94 миллиард киши ижтимоий тармоққа кириши маълум қилинган. Шу билан бирга Facebook ижтимоий тармоғининг бир фойдаланувчисидан олинган даромад ўтган йилнинг биринчи чорагида 3,32 долларни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида 4,23 долларни ташкил этди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг 27 % мазкур ижтимоий тармоқдан фойдаланади. Facebook саҳифаларида қотиллик ва ўз жонига қасд қилиш саҳналари акс этган видеороликлар кўпайиб кетгани боис ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига видеролик жойлаштириш қонун-қоидалари бўйича қатъий талаблар қўйди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар