1

​Президент Қарори билан Ўзбекистонда янги телерадиоканал ташкил этилади

ЖАМИЯТ 04.05.2017, 12:21
Теглар: Қарор, Президент
​Президент Қарори билан Ўзбекистонда янги телерадиоканал ташкил этилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Миллий телерадиокомпания таркибида “Ўзбекистон 24” ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда “Газета.uz” нашрига таяниб “Daryo.uz” хабар бермоқда.

Хорижда ҳам мухбирлик пунктларига эга бўладиган ва бутун республика бўйлаб кун-у тун эфирга узатиладиган янги канал ишга туширилишидан кўзда тутилган мақсад аҳолига холис ва ишончли ахборот етказиш, мамлакат медиаҳудудини сифатли ахборот-таҳлил маҳсулоти билан бойитиш, мамлакат ва хорижда юз бераётган сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, маданият, фан ва спорт соҳасидаги муҳим воқеаларни тезкорлик билан ёритиш эканлиги билдирилмоқда.

Давлат органлари масъул раҳбарларининг аҳоли билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотини йўлга қўйиш, шарҳловчилар, экспертлар, академик доиралар вакилларини жойлардаги долзарб масалалар ва фуқароларнинг муаммоларини муҳокама этиш ва ҳал қилиш учун жалб этилиши ҳам “Ўзбекистон 24” вазифалари сирасига киради.

Мазкур қарор билан “Диёр” телеканали ва “Тошкент” радиоканали тугатилади, уларнинг частоталари ҳамда штат бирликлари янги канал ихтиёрига ўтади. “Ўзбекистон 24” телерадиоканалининг штат бирлиги 251 кишидан иборат бўлиши кўзда тутилган.

“Ўзбекистон 24” SD ва HD форматларида рақамли эфир ижтимоий пакетига киритилади. Унинг HD форматидаги трансляцияси мамлакатда ушбу форматга тўлиқ ўтилгунга қадар параллел равишда UzHD каналида ҳам амалга оширилади.

Янги канал яқин ойларда эфирга чиқиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1