​Ургутда валютафурушлар қўлга олинди

ЖАМИЯТ 04.05.2017, 14:00
Теглар: Доллар, Жиноят
​Ургутда валютафурушлар қўлга олинди

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида бир гуруҳ ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланаётган шахслар аниқланиб, қўлга олинди.

Гуруҳ аъзолари бўлган 1957 йилда туғулган Қ.Р, 1984 йилда туғулган Ў.Р ва 1988 йилда туғулган Ф.Р лар ўз жиноий фаолиятларини Ургут туманининг “Янги кийим кечак” бозори атрофида олиб борган. Лекин уларнинг “Камангарон” қишлоғида ноқонуний валюта айирбошлаш учун қилган ҳаракатлари сўнгиси бўлиб қоладиган бўлди. Чунки Самарқанд туманида яшовчи 1984 йилда туғулган С.Т га “Ласетти” русумли давлат белгиси бўлмаган автомашина салонида 16500 АҚШ долларини 130.350.000 сўмга ноқонуний айирбошлаб беришаётган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида қўлга олинди.

ИИВ матубот хизмати берган маълумотларга кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошди

14.09.2021, 17:36

Марказий банк 15 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Бу ҳақда Марказий Банк Матбуот хизмати маълум қилди.Унга кўра, долларнинг расмий курси 34.93...
Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошди

30.08.2021, 16:13

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.Унга кўра, долларнинг расмий курси 1.29 сўмга ошди ва бир доллар 10 653.18 сўмни ташкил...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1