АсосийDunyo

​ОАВлар Барак Обаманинг нима учун оқ танли қизга уйланмаганидан хабар топди

'​ОАВлар Барак Обаманинг нима учун оқ танли қизга уйланмаганидан хабар топди'ning rasmi

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама оқ танли қизга уйланишга журъат этолмаган, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри Дэвид Гэрроунинг Барак Обаманинг ҳаёти ҳақида ёзилган мемуар асарига таянган ҳолда .

Барак Обама бундай ирқлараро тенг бўлмаган никоҳ унинг сиёсий муваффақиятига таъсир қилади, деб ҳисоблаган.

Обама ёшлигида япон ва нидерланд миллатига мансуб ота-онадан дунёга келган Шейла Мийоши Жагер деган қизга кўнгил қўйган. У 1986 йилда қизга муҳаббат изҳор қилган, аммо қизнинг отаси “бундай қора танли йигит оилани иқтисодий жиҳатдан таъминлай олмайди”, деб ҳисоблаб, уларнинг никоҳига қаршилик қилган. Кейинчалик улар ирқий келишмовчилик туфайли ажрашиб кетишган. Иллинойс штатининг сенатори қора танли Ричард Ньюхаус ҳам оқ танли аёлга уйлангани туфайли сиёсат ҳар доим унинг рафиқасини қоралаб келганини кўрган Барак Обама оқ танли қизга уйланишга журъат этолмаган.

Эслатиб ўтамиз, Барак Обама ва унинг рафиқаси мемуарлар ёзишга қарор қилган. Мемуарлар алоҳида иккита китоб бўлса-да, улар бу китобларни биргаликда сотишни режалаштиришган.

Бошқа янгиликлар