1

​Ўзбекистонлик фирибгар москвалик маъшуқаларининг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетди

ЖАМИЯТ 05.05.2017, 11:00
Теглар: Эркак
​Ўзбекистонлик фирибгар москвалик маъшуқаларининг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетди

Москва полицияси шаҳарга Ўзбекистондан келган 35 ёшли фирибгарни қўлга олди, деб ёзади “Дарё”. Эркак ўзи “қурбон” сифатида танлаган аёлларга ўзини прокурор деб таништирган.

Альфонс камида ўн нафар аёлни алдаган. Улардан бири фирибгарга, гўёки саратон шишини олдириб ташлаш учун қарийб ярим миллион рубль пулини бериб юборган. Шунингдек, фирибгар ўз қурбонларининг биридан MacBook, iPhone, PSP, 50 минг рубль, янги йил арчаси ва ҳатто тошбақа солинган аквариумни ҳам ўғирлаб кетган.

Маълум бўлишича, фирибгар доимий равишда ижтимоий тармоқлар орқали москвалик қизлар билан танишган, ўзини севиб қолган ва доимо банд одам қилиб кўрсатган. Аёлларнинг ишончига кириб олгач, турли баҳоналар билан улардан катта миқдорда пуллар олган.

Охир-оқибат, фирибгарнинг қурбонлари бирлашиб, қўшма тергов бошлади. Эркакни ўғирликда гумон қилиб, ҳисбга олишди, тергов вақтида у уй қамоғида сақланмоқда. Альфонс оилали ва икки фарзандли бўлиб чиқди. Баъзи маълумотларга кўра, жиноятларни содир этишда унга рафиқаси ёрдам берган.

Шарҳлар

Бухоролик эркак қўшхотинликда айбланиб, унга бир йил озодликдан чеклаш жазоси берилди

24.11.2019, 10:51

 Ғиждувонда Х.С. исмли фуқаро қўшхотинликда айбланиб судланди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди раиси Бобораҳим Очилов маълум қилган.1966 йили Ғиждувон туманида туғилган фуқаро...
​“Эрим пули кўпайгач, ўзгариб қолди...”

12.07.2017, 16:22

“Ёшим қирқ бешда. Уч фарзанднинг онасиман, бир қизимни турмушга узатганман. Эримнинг ишлари 2-3 йил олдин юришиб кетди, топиш-тутиши яхшиланди. Пули кўпайгач, у ўзгариб қолди. Ичадиган...
ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​МОСКВАДАГИ ОФИСЛАРДАН БИРИДА ҚУРОЛЛАНГАН ЭРКАК АЁЛНИ ОТИБ ЎЛДИРДИ ВА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛДИ

11.07.2017, 16:01

Москва шаҳрида жойлашган офис биноларидан бирига бостириб кирган эркак бир аёлни отиб ўлдирди ва ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.Ҳодиса бугун эрталаб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1