АсосийJamiyat

​Инҳа университетида янги марказ иш бошлади

'​Инҳа университетида янги марказ иш бошлади'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида янги “IUT-Skyline” технология марказининг тақдимоти бўлиб ўтди. Марказ олий ўқув юрти талабаларининг лойиҳа ва ишланмаларини амалга оширишга хизмат қилади, деб ёзади ЎзА.

Марказ ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни янада такомиллаштириш, талабаларнинг истиқболли лойиҳа ва ғояларини амалга ошириш, уларни замонавий дастурий таъминот маҳсулотлари ишлаб чиқишга жалб этиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва “Skyline” компанияси ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми ижроси доирасида ташкил этилди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида профессор-ўқитувчилар малакасини, таълим тизими сифати ва самарадорлигини ошириш, талабаларнинг ижодий ва ихтирочилик фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, ёш ўқитувчи ва илмий ходимлар хориждаги етакчи олий таълим муассасалари, жумладан, Жанубий Кореяда билим ва малакасини оширади.

Шунингдек, университетда “Microsoft” корпорациясининг замонавий компьютер ускуналари ва дастурий таъминот билан жиҳозланган, сўнгги операция тизимлари ва офис дастурларида ишлаш кўникмасини эгаллашга хизмат қиладиган ўқув хонаси фаолият юритмоқда.

Мазкур олий ўқув юрти “Skyline” компанияси билан ҳамкорликда талабаларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги лойиҳани амалга оширмоқда. “IUT-Skyline” технология маркази ҳам ушбу лойиҳа доирасида ташкил этилди. Университет талабалари ўз ғоя ва лойиҳаларини амалга оширишда марказ мутахассисларидан амалий ёрдам сўраш, маслаҳат олиш ва уларни баҳолаш учун марказга мурожаат қилиши, “Skyline” компаниясининг замонавий дастурий таъминот маҳсулотларини ишга тушириш ва оптималлаштиришда, тажрибали дастурчиларнинг маҳорат дарсларида иштирок этиши мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар