1

​Жаримадан норози ҳайдовчи судга мурожаат қилганда унинг олдинги қоидабузарликлари ҳам инобатга олинади

ЖАМИЯТ 05.05.2017, 16:13
Теглар: Авто, Суд, Тошкент, жарима
​Жаримадан норози ҳайдовчи судга мурожаат қилганда унинг олдинги қоидабузарликлари ҳам инобатга олинади

Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ташкил этилган матбуот брифингида журналистлар томонидан видеокамера томонидан қайд этилган жаримадан норози бўлиб, судга мурожаат қилган фуқаролар бор ёки йўқлиги ҳақида савол билан мурожаат қилинди.

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жамоат ва ОАВ билан алоқа қилиш бўлими инспектори Алишер Абдукадиров мазкур саволга қуйидагича жавоб берди.

— Жаримадан норози бўлган ҳайдовчилардан мурожаатлар бўляпти судларга. Ҳайдовчининг судга мурожаати биз орқали қабул қилинади, сабаби судга ариза баённома билан бирга топширилиши лозим. Маъмурий кодексда ёзиб қўйилган: агар ҳайдовчи ўз қарори билан норози бўлса, унда у ариза билан мурожаат қилади ва ҳайдовчига нисбатан йўл ҳаракати хизмати ходимлари томонидан баённома тузилади. Судга ариза маъмурий баённома билан бирга чиқарилади.

Агар суд қарорни кучда қолдирадиган бўлса, унда ҳайдовчининг маъмурий иши умумий тарзда кўриб чиқилади. Яъни унинг олдинги қоидабузарликлари ҳам инобатга олинади. Айтайлик, тезликни ошириш ёҳуд светофорнинг тақиқловчи чироғидан ўтишда бу қоидабузарлик бир неча бор амалга оширилган бўлса жавобгарликнинг кетма-кетлиги ҳисобга олинади.

Агарда ҳайдовчи видеокамера томонидан қайд этилган қоидабузарлигини судга мурожаат қилмасдан қарор бўйича тўласа, унда олдинги қоидабузарликлари кўриб чиқилмайди ва бу биринчи қоидабузарлик сифатида қабул қилинади.

Суд қандай қарор қабул қилиш ёки қилмаслиги эса тўлиқ унинг ваколатига саналади.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Оҳангаронда 2 дона тоғ лоласини узган йигит жаримага тортилди

20.04.2024, 20:14

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон туман бўлими инспекторлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.Рейд давомида Оҳангарон тумани Четсув...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1