1

​Ўзбекистонлик тўққиз боксчи Осиё чемпионати финалига йўлланма олди

ЖАМИЯТ 06.05.2017, 14:44
Теглар: Спорт, Бокс
​Ўзбекистонлик тўққиз боксчи Осиё чемпионати финалига йўлланма олди

Пойтахтдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари якунланди, деб хабар беради ЎзА.

Чемпионатнинг 52 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Латипов қозоғистонлик Азамат Иссақуловни мағлубиятга учратган бўлса, 56 килограмм вазн тоифасида қатнашаётган Муроджон Аҳмадалиев Жанубий Корея вакили Йон Хун Ханга қарши рингга кўтарилди ва иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди.

81 килограмм вазнда жанг ўтказаётган Бектемир Мелиқўзиев хитойлик Хуан Жябинга қарши жангда муддатидан олдин зафар қучди. Вазни 91 килограммдан ортиқ бўлган Баҳодир Жалолов суриялик Муҳаммад Мулаесни енгди.

Шунингдек, спортчиларимиздан Ҳасанбой Дўсматов ҳиндистонлик Амит, Иқболжон Холдоров қозоғистонлик Бекдавлат Ибрагимов, Исроил Мадримов қозоғистонлик Абилхон Аманкул, Элнур Абдураимов хитойлик Жун Шан, Шаҳрам Ғиёсов эса эронлик Сажжад Козимзодапоштирий устидан ғалаба қозонди.

Шарҳлар

Боксчи қизлар жаҳон чемпионатида қатнашиш учун Туркияга жўнаб кетди (таркиб)

06.05.2022, 09:11

Бир неча кундан сўнг, 9 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Бугун мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркияга...
Бугун 4 нафар боксчимиз ғалабали юришини давом эттирди

24.01.2022, 22:35

Тошкентда давом этаётган бокс бўйича 22 ёшгача бўлган эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг бугунги, яъни 24-январ санасига белгиланган дастурида...
Бокс. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбони маълум қилинди

06.01.2022, 21:38

27 февраль - 15 март кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳри бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.  Бу ҳақда Осиё бокс конфедерацияси...
2021 йилнинг энг яхши бокс жанги маълум қилинди

31.12.2021, 09:16

"The Ring" нашри талқинига кўра, 2021 йилнинг энг яхши бокс жанги маълум қилинди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди. Унга кўра, украиналик Александр Усик ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1