1

​Шавкат Мирзиёев “Artel” заводига ташриф буюрди

ЖАМИЯТ 06.05.2017, 22:29
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент
​Шавкат Мирзиёев “Artel” заводига ташриф буюрди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди учрашувида Тошкент шаҳрини келгуси беш йилда янада ривожлантириш бўйича ўз дастурини баён қилиб, пойтахтимизни ривожланган мегаполисга айлантириш бўйича аниқ таклифлар билдирган эди.

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрининг қатор туманларига бориб, ҳудудларни ривожлантириш бўйича лойиҳалар билан танишди. Маҳаллаларда бўлиб, халқ билан мулоқот қилди, дея хабар қилади ЎзА.

Шавкат Мирзиёев 6 май куни Яшнобод туманига ташриф буюриб, пойтахтимиз ва бутун мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган йирик лойиҳалар тақдимотларида иштирок этмоқда.

Навбатдаги манзил тумандаги “Artel” заводи бўлди.

Бугунги кунда “Artel” бренди остида музлатгич, телевизор, кир ювиш машинаси, газ плитаси, кондиционер, микротўлқинли печь, чанг ютгич, қўл телефони каби энг сўнгги русумдаги маиший техника воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

Президентимиз заводдаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Маҳсулотлар тури, сифати ва ишчи ўринлари билан қизиқди.

Электротехника саноатини қўллаб-қувватлашга қаратилган эътибор мамлакатимизда юқори технологияларга асосланган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириб, иқтисодиётимизни дунё саноатининг истиқболли тармоқларидан бирида муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилмоқда. Ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижроси самарасида халқимиз турмуши фаровонлашиб, даромади ортиб бораётир.

Шу ерда “Artel” бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.

Президентимиз кўргазма билан танишиб, маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича таклиф ва тавсияларини билдирди.

Шарҳлар

Президент кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди

13.05.2024, 17:53

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган...
Президент Россияга етиб борди

08.05.2024, 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...
Президент янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

07.05.2024, 14:24

Мирзиёев Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоирнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Президентимиз Чехия Республикаси Ўзбекистоннинг Европа...
Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1