АсосийDunyo

​Франциянинг турмуш ўртоғидан 24 ёш катта биринчи хоними(Фото)

'​Франциянинг турмуш ўртоғидан 24 ёш катта биринчи хоними(Фото)'ning rasmi

Франциянинг янги президенти Эммануэль Макрон ўтган ҳафтада бутун дунё ҳамжамияти диққат-эътибори марказида бўлди. гап шундаки, Франциянинг янги президенти ўзидан 24 ёш катта бўлган собиқ ўқитувчисига уйланган. Эммануэль 15 ёшида Бриджит исмли ўқитувчини севиб қолган. У биринчи муҳаббатининг висолига эришишни узоқ йиллар сабрсизлик билан кутди.

Эммануэль 17 ёшга тўлган пайтда Бриджитга қарата: “Нима қилсангиз ҳам, мендан ўзингизни қанча олиб қочсангиз ҳам, мен барибир сизга уйланаман”, деган эди.

Эммануэль Макрон и Бриджит

Ўша пайтда Бриджит турмуш ўртоғи билан уч нафар фарзандни вояга етказаётган эди. У собиқ ўқувчисининг изҳорини шунчаки хавасга йўярди.

Эммануэль Макрон и Бриджит

Бироқ, Эммануэль ва Бриджитнинг муносабатлари кутилмаганда янги бурилиш касб этди.

Эммануэль Макрон и Бриджит

2007 йилда Бриджит эри билан ажрашди ва Эммануэлга турмушга чиқди.

Эммануэль Макрон и Бриджит

Янги эри боши билан сиёсатга шўнғиганида мадам Макрон Париждаги диний мактабда дарс бериш билан шуғулланди.

Эммануэль Макрон и Бриджит

Жуфтликнинг фарзандлари йўқ, бироқ Эммануэл рафиқасининг невараларини ўзиникидек кўради, уларга самимий меҳр кўрсатади.

Макроннинг болалар бутилкаси билан сайр қилаётган суратлари босма нашрларда чоп этилгач, сайловчи аёллар унинг меҳрибонлиги ва ғамхўрлиги олдида “таслим бўлишди”.

Бриджит ҳам Франциянинг модага оид журналлари томонидан “услуб қироличаси” таърифига лойиқ кўрилган.

Бошқа янгиликлар