АсосийDunyo

​Ногиронлар аравасида рақсга тушган қиз ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг меҳрини қозонди (Видео)

'​Ногиронлар аравасида рақсга тушган қиз ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг меҳрини қозонди (Видео)'ning rasmi

Ногиронлар аравасида ўтирганча, рақсга тушаётган қиз акс этган видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг меҳрини қозонди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Мазкур видео Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги реабилитация марказларидан бирида суратга туширилгани аниқланди. Видеоролик қаҳрамони эса профессионал раққоса бўлиб, ногиронлар аравасида рақс тушиш бўйича ўтказилган мусобақаларда бир неча маротаба ғалаба қозонган. Чимкент шаҳрида яшовчи 27 ёшли Айжан Жакулаева бундан бир неча йиллар муқаддам ногиронлар аравачасига михланган. 2011 йилда шифокорлар унинг умуртқа поғонасида ўсимта борлигини аниқлашди, операциядан кейин эса унга ногиронлар аравасида ҳаракатланиш тавсияси берилди. Мана 6 йилдирки, у ногиронлар аравасида ҳаракатланади. “Умуртқамда ўсимта борлиги аниқлангандан бери ногиронлар аравасига михландим, олти йилдан бери арава ёрдамида ҳаракатланаман. Спортнинг ногиронлар аравасида рақс тушиш тури борлигини билганимдан кейин у билан жиддий шуғуллана бошладим. Ҳозирда худди ўзимга ўхшаб, ногиронлар аравасида ҳаракатланадиган Ермек Калимбетов билан бирга мусобақаларда иштирок этмоқдаман”, деди Айжан.

2016 йилда Айжан Қозоғистон чемпионатида мазкур спорт турининг мамлакат Кубогини қўлга киритди. У илгаригидек, ўз оёқларида рақсга тушишни орзу қилишини тан олди. Аммо шифокорлар ҳозирча унинг батамом оёққа туриб кетишига, соғайишига ваъда бермаяпти.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар