1

Шоҳимардондан Фарғонага яна автобус қатнайди

ЖАМИЯТ 11.05.2017, 09:52
Теглар: Автобус
Шоҳимардондан Фарғонага яна автобус қатнайди

Фарғона вилояти ҳокимининг ташаббуси билан Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Фарғона вилояти бўлимининг кўмагида вилоятимизнинг энг чекка ҳудуди бўлмиш Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғини Вилоят маркази Фарғона шаҳри билан боғловчи “Шоҳимардон-Фарғона” автобус йўналиши қайта йўлга қўйилди.

Ушбу йўналиш Фарғона шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Фарғона Олтин Водий Навкари” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ушбу йўналишда 2 дона Исузу САЗ НП 21 русумли автобуслар аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади, дея хабар беради Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Ахборот хизмати.

2013 йил август ойидан бери автобус қатнови тўхтаб қолган ушбу йўналишни 2017 йил 25 апрель кунидан бошлаб йўлга қўйилганидан Шоҳимардон халқининг хурсандчилиги чексиз, – дейди “Фарғона Олтин Водий Навкари” МЧЖ ишлатиш бўлими бошлиғи Валижон Собиров.

Бугунги кунда корхона томонидан аҳолининг талаб-эхтиёжига қараб туриб ушбу йўналишда ишловчи автобуслар сонини 4 донагача етказиш режалаштирилмоқда.

Автобус йўналишини йўлга қўйилиши натижасида Шоҳимардан аҳолисини туман, вилоят маркази ва вилоятнинг бошқа ҳудудлари билан алоқани яхшилаш, талабларни ўқув масканларига, аҳолини даволаниши учун шифохоналарга келиб-кетишларига ва бошқа юмушларни бажаришларига қулай шарт-шароитлар яратилди.

Шарҳлар

Санкт-Петербургда йўловчи автобус дарёга тушиб кетди

10.05.2024, 18:04

Санкт-Петербург шаҳри марказида ичида ўнлаб йўловчилар бўлган автобус Мойка дарёсига қулади. Ҳолат акс этган кадрлар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Бу ҳақда РИО Новости хабар берди.“Фонтанка” нашри гувоҳларга...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Қозоғистонда 33 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган автобус тўхтаб қолди

03.02.2023, 10:42

Жорий йил 1 февраль куни соат 07:57 да Қозоғистоннинг Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида автобус Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида тўхтаб қолган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Жамбил...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1