1

​Тошкентда ҳайдовчилар икки кун ичида 10 нафар пиёдани уриб юборди

ЖАМИЯТ 11.05.2017, 11:31
Теглар: Авто, Фожиа, Тошкент
​Тошкентда ҳайдовчилар икки кун ичида 10 нафар пиёдани уриб юборди

8-9 май кунлари Тошкент шаҳрида 8 ҳайдовчи 10 нафар пиёдани уриб юборди.

Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.

Жумладан, Юнусобод туманида Damas ҳайдовчиси 1969 ва 1994 йилларда туғилган икки аёлни туртиб юборди. Шу туманда Cobalt ҳайдовчиси 1987 йилда таваллуд топган икки пиёдани уриб кетди.

Чилонзор туманидаги Қозиробод кўчасида ҳам Cobalt ҳайдовчиси ва икки кекса пиёда иштирокида шундай ҳодиса қайд этилди.

Шунингдек, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Чилонзор туманларида Matiz, Spark, «Кобалт» машиналари ҳайдовчилари пиёдаларга жабр етказган.

Шайхонтоҳур туманида йўловчиси бўлган ширакайф ҳайдовчи «Нексия» машинаси бошқарувини йўқотиб, Маннон Уйғур кўчасидаги электр ёритиш устунига урилди.

Барча йўл-транспорт ҳодисаларида қурбонлар қайд этилмади. Бироқ жабрланганлар турли даражадаги жароҳатлар олди.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1