Германиянинг Бремерхафен шаҳар божхоначилари Россияга олиб кетилиши мўлжалланган 41 кг кокоинни қўлга туширди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Божхона хизмати ходимлари берган хабарга кўра, кокоин Эквадорга жўнатилаётган банан солинган контейнер ичига жойлаштирилган. Мазкур миқдордаги гиёҳвандлик моддасининг қора бозордаги нархи 6 миллион еврони ташкил этади.