АсосийSport

Европа Лигаси. “МЮ” қийинчилик билан финалга чиқди (Видео)

'Европа Лигаси. “МЮ” қийинчилик билан финалга чиқди (Видео)'ning rasmi

Европа Лигаси мусобақасининг ярим финал жавоб ўйинида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Сельта”ни қабул қилди.

Қизғин курашлар остида кечган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва бу натижа “МЮ”ни финалга олиб чиқди. Ўйиннинг 17-дақиқасида Маруан Феллайни ҳисобни очган бўлса, 85-дақиқада Ронкалья мувозанатни тиклаган эди.

Дастлабки ўйинда “МЮ” 1:0 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлганди.

Манчестер Юнайтед – Сельта 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 17 Феллайни, 1:1 – 85 Ронкалья.

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Валенсия, Байи, Дармиан, Блинд, Погба, Эррера, Лингард (Руни, 86), Феллайни, Мхитарян (Кэррик, 77), Рэшфорд(Смоллинг, 89).

Сельта – Альварес, Кабраль, Кастро, Мальо, Ронкалья, Радоя (Бонгонда, 68), Эрнандес, Васс (Хосабед, 46), Систо (Бовю, 80), Гвидетти, Аспас.

Огоҳлантиришлар: Блинд (32), Аспас (66), Эррера (81), Кабраль (90).

Четлатишлар: Байи (87), Ронкалья (88).

Дастлабки учрашув: 1:0


Бошқа янгиликлар